Ғазалкентда Jetour сув тақсимлаш иншоотига ағдарилиб кетди

Ғазалкентда Jetour сув тақсимлаш иншоотига ағдарилиб кетди

ФВВ қутқарувчилари томонидан сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетган автомобиль олиб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Кеча, 4 сентябрь куни соат 16:00 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент-Чирчиқ» йўлида ҳаракатланиб кетаётган Jetour ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Оқтош кўпригидан Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шунга кўра зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни сув тақсимлаш иншоотидан олиб чиқди. Автомобилда йўловчилар бўлмаган.

ФВВ ахборот хизматига кўра, машина сувга тушганида ҳайдовчи чиқиб кетишга улгурган ва тан жароҳати олмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!