Ғарб Украинага F/A-18 қирувчи самолётларини юбориш ва F-16ларни етказиб беришни муҳокама қилмоқда

Ғарб Украинага F/A-18 қирувчи самолётларини юбориш ва F-16ларни етказиб беришни муҳокама қилмоқда

БУ ҳақда Politico маълум қилди.

Нашр маълумотларига кўра, Украина делегацияси ўтган ҳафта Сингапурда бўлиб ўтган "Шангри-Ла" диалоги доирасидаги ёпиқ учрашувларда F/A-18 самолётларини етказиб бериш масаласини кўтарган.

Қайд этилишича, Украина ўнлаб эски, аммо хизмат кўрсатишга яроқли F/A-18 ларни олиши мумкин, улар тез орада экспортга чиқарилади, чунки Австралия, Канада, Швейцария ва Финляндия аллақачон F/A-18 дан F-35 га ўтмоқда.

F/A-18 1970 йилларда ишлаб чиқилган қирувчи-бомбардимончи самолёт ҳисобланади. Бугунги кунда у АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг асосий жанговар самолётидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!