Ғарб Украина армиясининг узоқ кутилган қарши ҳужуми бошланганининг аломатларини кўрмоқда — ОАВ

Ғарб Украина армиясининг узоқ кутилган қарши ҳужуми бошланганининг аломатларини кўрмоқда — ОАВ

Ғарб Украина армиясининг узоқ кутилган қарши ҳужуми бошланганининг аломатларини кўрмоқда: сўнгги икки кун ичида мамлакат шарқида жанглар сезиларли даражада кучайган. Бу ҳақда НАТОнинг аноним суҳбатдошлари ва Европа давлатларидан бирининг ҳарбий разведкасига таяниб, CNN ёзмоқда.

НАТО расмийларидан бирига кўра, Украина кучлари жанговар разведка ишларини олиб боради, артиллерия зарбалари беради ва душман мудофаасидаги заиф томонларни аниқлаш учун душман позицияларига ҳужум қилади.

НАТО вакилининг CNN телеканалига берган интервюсида таъкидлаганидек, Украина армиясининг режаларига Каховская ГЭСидаги тўғоннинг портлаши таъсир қилиши мумкин, бу Днепрдаги аҳолини оммавий эвакуация қилишни мураккаблаштиради.

CNN эслатганидек, сўнгги бир неча кун ичида Запорожье вилояти, шунингдек, Донецк жанубида жанговар ҳаракатлар кучайгани ҳақида кўплаб хабарлар келган.

АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий мулозимининг CNN телеканалига айтишича, қарши ҳужум бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтда амалга оширилиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!