«ГАИни духини синдириш бўйича мастер класс» ўтган ҳайдовчи 15 суткага «кесилди»

«ГАИни духини синдириш бўйича мастер класс» ўтган ҳайдовчи 15 суткага «кесилди»

Ижтимоий тармоқда «ГАИни духини синдириш бўйича мастер класс» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилишгича, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар 2 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судида кўриб чиқилган.

Фуқаро А.С. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган дея топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!