Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Беловани ҳибсга олиш учун халқаро ордерлар чиқарди.
"Бугун, 2023 йил 17 март куни Халқаро жиноий суднинг Иккинчи судгача бўлган палатаси Украинадаги вазият юзасидан икки шахсни ҳибсга олишга ордер берди: жаноб Владимир Владимирович Путин ва хоним Мария Алексеевна Львова-Белова", — дейилади Халқаро жиноий суд хабарида.
Халқаро жиноий суд Путин ва Львова-Белова украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда гумон қилинаётганини маълум қилди.
Пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тергов комиссияси украиналик болаларнинг Россияга олиб кетилиши уруш жинояти сифатида баҳоланиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
"Жаноб Владимир Владимирович Путин, Россия Федерацияси Президенти, аҳолини (болаларни) ноқонуний депортация қилиш ва аҳолини (болалар) Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан ноқонуний олиб ўтиш каби ҳарбий жиноятлар учун жавобгардир", — дейилади пресс-релизда.
Халқаро жиноий суд судяларининг қўшимча қилишича, улар Путин бу жиноятлар учун ҳам жиноятларнинг бевосита иштирокчиси, ҳам қўл остидагилари унинг розилиги билан ёки розилигисиз бу жиноятларни содир этган раҳбар сифатида шахсан жавобгар деб ҳисоблаш учун етарли асосларга эга.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.