G7 давлатлари Судандаги барча томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

G7 давлатлари Судандаги барча томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

"Катта Еттилик" гуруҳи давлатлари барча томонларни Судандаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга ва тўғридан-тўғри музокараларга киришишга чақирди. Бу ҳақда G7 етакчиларининг Италияда якунланган саммитида қабул қилинган якуний баёнотида айтилади.

"Биз Суданда 2023 йил апрелидан бери давом этаётган жанговар ҳаракатларни, жумладан, инсон ҳуқуқлари бузилишини, шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилишини кескин қоралаймиз", - дейилади матнда.

"Барча томонлар инсонпарварлик ёрдамининг тез ва тўсиқсиз ўтишига рухсат бериши ва ёрдам бериши керак, биз барча томонларни мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга, жиддий, тўғридан-тўғри музокараларга киришишга, олдиндан ҳеч қандай шартларсиз зудлик билан ва барқарор ўт очишни тўхтатишга рози бўлишга чақирамиз", - деган G7 етакчилари.

Улар ташқи ўйинчиларни можаро қўзғатмасликка чақиришди.

"Африка ва минтақанинг фаол роли, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг фаол ва мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари зўравонликка чек қўйиш ва демократияни тиклаш учун муҳим бўлиб қолмоқда", деб хулоса қилинади ҳужжатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!