Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг биринчи турида Малига қарши майдонга тушади

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг биринчи турида Малига қарши майдонга тушади

Жорий йилнинг 10 ноябрь-2 декабрь кунлари Индонезияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё».

Мазкур турнирда Ўзбекистонда ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари «Б» гуруҳида Испания, Мали ва Канада терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев U-17 жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Тайёргарлик жараёни авжида. Бу ергача узоқ йўлни босиб келдик. Биламизки, биринчи ўйин жуда муҳим, шу сабабли бутун эътиборимизни шу ўйинга қаратганмиз. Жаҳон чемпионати – энг катта даражали мусобақа. Бу ерга дунёнинг энг кучли термалари ташриф буюрган. Мусобақадаги мақсадимиз юртимиз байроғини юқорига кўтариш ва нималарга қодирлигимизни кўрсатиш. Мусобақани кўтаринки кайфиятда бошлаш учун илк баҳсда ижобий натижа кўрсатиш муҳим. Рақиб ҳақида етарлича маълумотларга эгамиз – камчилиги ва устун томонларини ўрганиб чиқяпмиз. Бизни ажойиб ўйин кутиб турибди.

Мали – Ўзбекистон учрашуви 10 ноябрь куни 14:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кичик мундиал номини олган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 24 та жамоа иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!