Французлар Путин билан суҳбатлашганидан кейин Макронни танқид қилишди

Французлар Путин билан суҳбатлашганидан кейин Макронни танқид қилишди

Le Figaro газетаси ўқувчилари Россия президенти Владимир Путин билан суҳбати ҳақидаги хабар остидаги изоҳларда Франция етакчиси Эммануэл Макронга қарши "қурол кўтаришди".

Жума куни Путин ва Макрон телефон орқали Европадаги хавфсизлик ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди. Россия раҳбарининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва НАТО хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги ғояларга жавобан Россия учун муҳим жиҳатларни эътиборсиз қолдирган.

Le Figaro веб-сайти шарҳловчилари иккига бўлинган. Баъзилар Россияни тажовузкор давлат деб атаса, бошқалар Макронни Америка маъмуриятига хайрихоҳликда айблаб, Москва тарафини олди.

«Путин НАТО унинг остонасида эканлигидан хавотирда ва у ҳақ», деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

«Путин қўшниларидан унинг иттифоқчиси бўлишни сўрамаяпти, шунчаки ўз чегараларида душман кучларни жойлаштиришдан тийилиш учун», - дея фикр билдирди яна бири.

«АҚШ шунчаки Россия билан дўст бўлишдан бош тортади ва уларнинг хизматкори Макрон уларга кўр-кўрона эргашади», - дея қўшимча қилди яна бир шарҳловчи.

«Нима учун Европа ва Франция Россияни рад этиши керак?» — сўради яна бир ўқувчи.

Хуллас, айни дамда французлар иккига бўлинди: бир гуруҳ Россия, иккинчи гуруҳ АҚШ тарафини олмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!