Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Франция элчиси Аурелия Бушез билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, музокаралар чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 202 йил ноябрь ойида Францияга ташрифи чоғида эришилган умумий қиймати 6 миллиард евродан ортиқ савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий ҳамкорлик доирасидаги устувор лойиҳаларини амалга ошириш бўйича икки томонлама келишувлар бажарилишининг бугунги ҳолати кўриб чиқилди.
Шунингдек, MEDEF International Франция тадбиркорлар ҳаракати таркибига кирувчи компаниялар вакилларидан иборат Франция савдо бўйича делегат вазири Оливер Бешт бошчилигидаги делегациянинг апрель ойида Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи кун тартиби ҳам муҳокама қилинди. Ташриф дастурига кўра, икки мамлакат ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 9-йиғилиши ва ишбилармон доираларининг вакиллари иштирокидаги бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги аниқ инвестициявий ва савдо битимларини назарда тутган ҳолда режалаштирилган тадбирларни амалий мазмун билан бойитиш юзасидан биргаликда иш олиб боришга келишиб олдилар.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.