Франциянинг Ривьера ҳудудида 48 соат ичида иккинчи йирик электр таъминотидаги узилиш қайд этилди. Бу сафар якшанбага ўтар кечаси Ниццадаги подстанцияда содир бўлган ёнғин туфайли электр қуввати ўчирилди, деб ёзади Oxu.Az BBCга таяниб.
Дастлабки баҳоларга кўра, бу воқеа қасддан қилинган ҳаракат бўлиши мумкин. Ёнғин маҳаллий вақт билан 2:00 атрофида содир бўлган. Натижада 45 минг хонадон электр таъминотисиз қолган.
Электр узилиши Ницца аэропорти, трамвай тизими ва яқин атрофдаги Сен-Лоран-дю-Вар ва Кань-сюр-Мер шаҳарларига ҳам таъсир кўрсатди. Электр таъминоти фақат эрталаб тикланди.
Ницца мэри Кристиан Эстроси воқеани кескин қоралаб, уни “мамлакатга қарши жиноий ҳаракат” деб атади. Мэр ўринбосари Гаэль Нофри ёнғин “жиноий хусусиятга эга бўлиши мумкинлигини” айтди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, полиция воқеа жойида шина излари ва синган эшикларни аниқлаган.
Бу воқеа Каннда электр узилишидан бир кун ўтиб содир бўлган. Шу пайтда у ерда халқаро кинофестиваль бўлиб ўтаётган эди. Шунингдек, у ерда ёнғин содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда: 160 мингга яқин уй электр таъминотисиз қолган, бир неча фильм намойишлари бекор қилинган. Фақат генераторларга ўтиш орқали фестиваль давом этиши мумкин бўлди.
Ҳозирча бу икки ҳодисанинг бир-бирига боғлиқлиги расман тасдиқланмаган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.