Франция ва Италия шу йилнинг баҳорида Украинага SAMP-T-Mamba зенит-ракета комплексларини етказиб беради, деб ёзди Франция қуролли кучлари вазири Себастян Лекорну Твиттеръда.
Унга кўра, етказиб бериш Италия мудофаа вазири Гидо Кросетто билан келишилган.
SAMP-T-Mamba - бу баллистик ва қанотли ракеталарни, шу жумладан радарга қарши ракеталарни, шунингдек, самолётларни йўқ қилиш учун мўлжалланган ўрта масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими.
У Aster 30 тутувчи ракеталаридан фойдаланади.
SAMP-T бир вақтнинг ўзида 16 хил ҳаво нишонларини ура олади. Икки ишга тушириш мосламаси жуда юқори тезликда ўқ отиш қобилиятига эга, барча ўқ-дориларини 10 сонияда қўйиб юборади.
Украина президенти Владимир Зеленский Франция президенти Эммануэл Макрон ва Италия бош вазири Марио Драгидан октябрь ойи бошида Украинага SAMP-T етказиб беришни сўради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.