Пара сузиш бўйича Франциянинг Лимож шаҳрида ўтаётган жаҳон сериясига кирувчи нуфузли мусобақада юртимизнинг матонатли спортчилари муносиб иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Турнирнинг S13 классида эркаклар ўртасида 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида икки нафар ҳамюртимиз совриндорлар сафидан жой олди.
Ислам Асланов 52.40 сония билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди. 53.19 сония натижа кўрсатган Музаффар Турсунхўжаев делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди. Ушбу йўналишда ғолиблик франциялик спортчига насиб этди.
Мусобақанинг S13 классида эркаклар ўртасида 100 метрга брасс усулда сузиш баҳсларида ҳамюртимиз Фирдавс Мусабеков 1 дақиқаю 7.91 сония натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Бу терма жамоамиз аъзоларининг умумий медаллар сонини учтага етишини таъминлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.