Франция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Стефан Сежурне Киевга ташриф билан келди.
“Стефан Сежурне Франция дипломатик фаолиятини давом эттириш ва мамлакатнинг ўз иттифоқчилари, шунингдек, тинч аҳолига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаш мақсадида Киевга илк сафарини амалга оширди”, — дейилади Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган Франция ТИВ баёнотида.
Ўз навбатида, Франция ташқи ишлар вазири Париж узоқ муддат Украинани қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
“Деярли 2 йил давомида Украина ўз суверенитетини ҳимоя қилиб, Европа хавфсизлигини таъминлашда олдинги сафда бўлди. Франциянинг ёрдами узоқ муддатлидир. Киевга биринчи сафарим давомида шу мақсад билан келганман”, — деб ёзади Сежурне ижтимоий тармоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Тайваннинг собиқ президенти Цай Инвэн АҚШни орол (Тайван)га ҳарбий мадад бериш ўрнига, бор эътиборни Украинани қўллаб-қувватлашга қаратишга чақирди. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Исроилнинг собиқ дипломати Алон Лиелнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш келишуви Ғазода эмас, балки Ливанда амалга ошиши эҳтимоли кўпроқ, чунки бу АҚШ учун «муҳимроқ».
Шу ҳафтада Россия биринчи марта ядросиз Орешник гипертовушли ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетасини ишлатди. Ҳужум Украинанинг «Южмаш» мудофаа корхонасига уюштирилган.