Хабар берилишича, 22 декабрдан бошлаб La Poste'нинг расмий сайти ишламай қолган, жўнатмаларни етказиб беришда муаммолар юзага келган, уларни онлайн кузатиш имконияти йўқолган.
Шунингдек, почта операторининг банк бўлинмаси мижозлари ҳам мобил иловалар орқали ўз ҳисобларига кира олмаётганини билдирган. Расмийлар фуқароларни шахсий маълумотлар хавфсиз ҳолда эканига ишонтирмоқда. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ушбу киберҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Қайд этилишича, почта тизимига қилинган ҳужумдан олдин Франция Ички ишлар вазирлиги ҳам киберҳужумга учраган. Ўзини ҳужум учун масъул деб эълон қилган хакер 16,4 миллион нафар Франция фуқаросига оид маълумотларга эга бўлганини иддао қилган. Бироқ вазирлик бу маълумотни рад этиб, хакер фақат бир неча ўнлаб ҳужжатларни қўлга киритганини, улар орасида қидирувга оид маълумотлар ва айрим баённомалар бўлганини маълум қилган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.