Пентагон Хитой ядровий қуроллари сонини ошираётгани ва учта учириш шахтаси майдонига 100 дан ортиқ қитъалараро баллистик ракеталарни жойлаштирганини маълум қилди — Reuters.
"Хитой Мўғулистон билан чегара яқинида 100 дан ортиқ “Дунфэн-31” (ДФ-31) қитъалараро баллистик ракеталарини жойлаштирган. Хитой ядровий қуроллар захирасини кўпайтирмоқда ва замонавийлаштирмоқда. Бу Хитойнинг ортиб бораётган ҳарбий амбицияларини ифодалайди", дейилади Пентагон ҳисоботида.
Ўтган ойда АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой ва Россия билан ядровий қуроллардан вос кечиш устида ишлаш мумкинлигини айтган эди. Аммо Пентагоннинг ҳисоботида Хитойнинг бу масалаларга қизиқиши камлиги ҳақида баён қилинган.
Ҳисобот муаллифларининг баҳолашича, 2024 йилда Хитой Халқ Республикасининг ядровий арсенали 600 тадан ортиқ жанговар каллакни ташкил этган. Шу билан бирга, Пентагонга кўра, Пекин 2030 йилга бориб ядровий каллаклари сонини 1000 тадан оширишни режалаштирмоқда
Аввалроқ Трамп АҚШ ядровий қурол синовларини қайта бошлашини истагини маълум қилган, аммо бу қандай шаклда бўлиши хали номаълум.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.