"Россиянинг асосий экспорт нефти бўлган Urals маркали нефт нархи баррелига тахминан 34 долларгача пасайди. Бу АҚШ томонидан ушбу соҳадаги энг йирик компаниялар – “Роснефть” ва “Лукойл”га қарши жорий этилган санкциялар фонида содир бўлди", дея ёзмоқда Bloomberg агентлиги.
Россиянинг Болтиқ денгизидаги портлардан етказиб бериш шарти билан Urals нефти баррелини 34,82 долларга, Қора денгиздаги портлардан эса 33,17 долларга сотиб олиш мумкин бўлган. Таққослаш учун, шу куни халқаро эталон ҳисобланувчи Brent нефти нархи 61 долларни ташкил этган. Bloomberg'нинг қайд этишича, бир йил давомида Brent нархи Urals'га нисбатан анча кам пасайган, бу эса санкциялар таъсирини кўрсатади.
"Ҳозирда Россиядан жўнатилаётган Urals нефтига берилаётган чегирма ўртача ҳисобда баррелига 27 долларни ташкил этмоқда. Нефт Ҳиндистонга етиб боргач, чегирма тахминан 7,5 долларгача қисқаради. Россия нефтининг жуда арзон нархлари айрим нефтни қайта ишлаш заводларини санкцияларга эътибор бермасдан уни сотиб олишга ундамоқда", дейилади Bloomberg мақоласида.
Россиянинг нефт қазиб олувчи компаниялари “Лукойл”, “Роснефть” ва уларнинг 34 та шўба корхонасига жорий йил октябр ойида Россиянинг Украинага қарши урушини давом эттираётгани фонида АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи томонидан санкциялар жорий этилганди . АҚШ ҳукумати бу қарорни “Россиянинг тинчлик жараёнига жиддий қизиқиши йўқлиги” билан изоҳлаган эди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Шу билан бирга, илгари Соловьёв иштирок этган “Комсомольская правда” радиосидаги тонгги эфирлар ҳам эндиликда бошқа журналистлар иштирокида олиб борилмоқда.
Путин айтиб ўтдики, замонавий дунёда вазият ёмонлашиб бормоқда ва дипломатия хавфли ҳаракатлар билан алмаштирилмоқда. “Тинчлик ҳаракат, масъулият ва онгли танловни талаб қилади,” деди у.
Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан: терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш, косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.