Қўшма баёнот ушбу мамлакатлар tашқи ишлар вазирлари томонидан Нью-Йоркда Фаластин-Исроил можаросига бағишланган анжуман якунлари бўйича имзоланган. Ҳужжат матни бугун Франция тaшқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро томонидан эълон қилинди.
Франция, Финляндия, Ирландия, Испания, Португалия, Люксембург, Словения, Малта, Андорра, Сан-Марино, Норвегия, Исландия, Австралия, Канада ва Янги Зеландия Ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланган қўшма баёнотда ҲАМАС гуруҳининг 2023 йил 7 октябр куни Исроилга қилган ҳужуми қораланади ва мезбонларни озод қилишга чақиради. Шу билан бирга, имзо чеккан томонлар Ғазо секторидаги оғир гуманитар вазиятга ишора қилиб, Исроилни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирмоқда.
Улар Ғазо секторини қайта қуриш, ҲАМАСни қуролсизлантириш ва минтақани бошқаришдан четлаштиришни ўз ичига олган “келажак модели” устида ишлашга тайёр эканини билдирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.