Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар Доҳада бўлиб ўтган ташкилот Олий кенгашининг фавқулодда йиғилишида Исроилнинг Қатарга уюштирган ҳужумини қоралаган якуний баёнотни қабул қилди.
Бу ҳақда Кенгаш матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Исроилнинг агрессияси минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка бевосита таҳдид солмоқда. Кенгаш умумий ҳарбий қўмондонликка биргаликда мудофаа механизмларини фаоллаштириш ва таҳдидларни баҳолаш ва жамоавий мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича шошилинч йиғилиш ўтказиш бўйича топшириқ берди.
Мамлакатлар, шунингдек, Қатарнинг келажакдаги жавобини тўлиқ қўллаб-қувватладилар.
"Барча араб ва ислом давлатларига қарши ҳужумга айланган ушбу тажовузга қарши Қатар давлати билан тўлиқ бирдамлик яна бир бор тасдиқланади. Биз Қатарни ўз суверенитетини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Исроил ҳужумига жавоб бериш учун кўраётган барча қадам ва чораларда қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз", дейилади матнда.
Бундан ташқари, Форс кўрфази давлатлари халқаро ҳамжамиятни тажовузни олдини олиш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.