Филиппин ҳукумати мамлакатни қамраб олган "Калмаэги" тўфони қурбонларини қутқариш учун 1300 дан ортиқ ҳарбий хизматчини сафарбар этди.
Бу ҳақда орол давлати қуролли кучлари матбуот хизмати хабар берди.
"Ҳарбийлар сув босган қишлоқлардан аҳолини эвакуация қилиш учун маҳаллий хизматлар билан бирлашди. Ғарбий Висая, Марказий Висая, Шарқий Висая ва Шимолий Минданаода жами 1312 нафар ҳарбий хизматчи қолмоқда.
Шунингдек, ҳарбийлар 48 кишини қутқариб қолган ва фавқулодда хизматларга 130 мингга яқин аҳолини эвакуация қилишда ёрдам бергани хабар қилинган. 5400 дан ортиқ фаол хизматчилар ва заҳирадагилар керак бўлганда қутқарув операцияларига қўшилиш учун тайёр ҳолатда. Операцияларда шахсий таркибдан ташқари, армия 34 та ҳарбий юк машинасини жойлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, табиий офат оқибатида камида 93 киши ҳалок бўлган, Филиппиннинг марказий қисмида бир неча юз минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. France-Presse хабарига кўра, тўфон Себу оролидаги шаҳарларни қамраб олган, кучли ёмғирдан кейин кўчаларни сув босган. 53 та маҳаллада фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.