ФИФА роботлар хизматидан ён қанот ҳаками сифатида фойдаланмоқчи

ФИФА роботлар хизматидан ён қанот ҳаками сифатида фойдаланмоқчи

ФИФА 2022 йилда Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатида янги технологияни жорий қилишни режалаштирмоқда.

Хусусан, ташкилот роботлар хизматидан ён қанот ҳаками сифатида фойдаланмоқчи. 

Технологиялар бўйича директор Йоҳаннес Ҳольцмюллер берган маълумотга кўра, ён қанот ҳакамлари компьютер технологиялари билан алмаштирилади. Улар футболчининг офсайдга тушиш ҳолатини автоматик тарзда аниқлайди. 

Қайд қилиш жоизки, 2019 йил декабрь ойида Қатарда ўтказилган клублараро жаҳон чемпионатида робот-ҳакамлар хизмати илк маротаба синовдан ўтказилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!