Ҳиндистонда ўтган шахмат бўйича ФИДЕ Жаҳон кубогида ғалаба қозонган ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров пойтахтимизга қайтиб келди. Гроссмейстеримизни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Спорт вазирлиги, МОҚ, Ёшлар ишлари агентлиги ва мамлакат шахмат федерацияси раҳбарияти, катта спорт жамоатчилиги тантанали кутиб олди.
Расмийлар Жавоҳирнинг юксак муваффақияти мамлакатимиз шахмат мактабининг нуфузи ва халқаро майдондаги ўрнини янада юксалтирганини таъкидлаб, унга жаҳон тожи учун кечадиган турнирда ҳам омад тилашди.
Шунингдек, Бош вазир Жавоҳир Синдоровни "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони билан тақдирлаш ҳақидаги Президент Фармонини ўқиб эшиттирди. Тадбир давомида шахматчимизга Президент совғаси – 3 хонали уй ва пул мукофоти тантанали равишда топширилди.
Ўз навбатида, Синдоров келгусида ушбу натижа билан тўхтаб қолмай, янги марраларни забт этишга бел боғлаганини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.