Самарқандда ўтказилган FIDE Grand Swiss ва FIDE Women Grand Swiss мусобақалари якунига етди.
Нодирбек Абдусатторов 11-турда АҚШлик Авондер Лианг билан дуранг ўйнади ва турнирни 10-ўринда якунлади (7 балл).
Нодирбек Ёқуббоев эса сўнгги турди словениялик Владимир Федосеевни мағлуб этишга эришди ҳамда мусобақада 14-ўринни банд этди (7 балл).
Жавоҳир Синдаров 11-турда арманистонлик Шант Саргсян билан дуранг ўйнади ҳамда 24-поғонани эгаллади (6,5 балл). Шамсиддин Воҳидов мусобақада 50-поғонани банд этди.
Эркаклар мусобақасида Аниш Гири (Нидерландия) ғолибликни қўлга киритган бўлса (8 очко), Маттиас Блюбаум (Германия) 7,5 очко билан иккинчи поғонани банд этди. Улар келаси йили ўтказиладиган жаҳон шахмат тожи учун даъвогарлар мусобақасига йўлланмасини қўлга киритишди. Алириза Фирузжа (Франция) ва Винсент Кеймер (Германия) 7,5 балл билан кучли тўртликка киришди.
Қизлар ўртасида турнирда ўзбекистонлик қизлар ўртасида Афруза Ҳамдамова энг юқори ўринни эгаллади — 29-ўрин (5,5 балл). 5 очко тўплаган Умида Омонова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова 35 ва 38-ўринларни банд этишди.
Қизлар турнирида ҳиндистонлик Вайшали Рамешбабу ғолибликни қўлга киритган бўлса, россиялик Катерина Лагно 2-ўрин билан даъвогарлар мусобақасига йўл олди. Учинчи ўрин эса қозоғистонлик Бибисара Ассаубаевага насиб этди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.