Самарқандда мастликда аёл сабаб акасини болта билан уриб ўлдирган укага суд ҳукми ўқилди.
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида маст фуқаро ўз акаси ва таниш аёлга болта билан ташланиб, турли даражадаги тан жароҳатлари етказган.
Маълумотларга кўра, фуқаро спиртли ичимликка ружу қўйгани учун тумандаги наркология диспансерда даволанган. У ерда бир аёл билан танишган. Фуқаро шифохонадан чиққач, улар учрашиб юрган ва кейинчалик у аёлни Самарқанд шаҳридаги акасининг уйига олиб бориб, бирга яшашни бошлаган.
Ҳодиса содир бўлган куни ака-ука ва аёл ярим тунгача биргаликда спиртли ичимлик ичган. Ука сархуш ҳолда ташқарига чиқиб кетиб 15-20 дақиқадан сўнг қайтиб келган. Шунда у акаси ҳамда аёлни ишқий муносабат устида кўриб қолган. Жаҳл устида аввал аёлга, сўнг акасига ташланган. Жанжал давомида хонадаги болта билан уларни бир неча марта уриб, тан жароҳати етказган.
Жабрланганлар шифохонага олиб борилишига қарамай, ака орадан икки кун ўтгач, вафот этган.
Суд ҳукми билан ука Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “а, д” бандларида (икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан, жабрланувчининг ўлишига сабаб бўладиган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.