Фарғонада "универсал жиноятчи" қўлга олинди

Фарғонада "универсал жиноятчи" қўлга олинди

Б.Саматов (исм-шарифи ўзгартирилган) муқаддам безорилик, ўғрилик, фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати қоидаларини бузиш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш каби турли ҳил жиноятларни содир этгани учун 6 маротаба судланиб, ўзига тегишли хулоса чиқара олмай, қасддан товламачилик жиноятини содир этди.

Б.Саматов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, жиноятларини қуйидаги усулда содир қилган, яъни у 2020 йил 22 декабрь куни "Matiz" русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, ўзини мижоз сифатида кўрсатиб, ҳайдовчининг “Samsung galaxy A30” русумли телефон аппаратидан фойдаланишини айтиб, телефонини олиб, қайтариб бермаслигини ҳамда ҳайдовчидан очиқдан-очиқ пул беришини талаб қилиб, 60.000 сўм миқдоридаги пулларини зўрлик ишлатиб, талончилик йўли билан қўлга киритган. Шундан сўнг 25 декабрь куни соат 21:00 ларда Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчаси, 102-уй олдида Б.Азизовнинг "Samsung Galaxy J6+" русумли телефон аппаратини зўрлик ишлатиб, очиқдан-очиқ талончилик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, Б.Саматов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 29 декабрь куни соат 12:30 ларда Ал-Хоразмий кўчаси 7-уй олдида таниши Г.Турсунов билан учрашиб, уннинг телефон аппаратидан фойдаланишини айтиб, "Samsung Galaxy А-8" русумли телефон аппаратини ундан олиб, қайтариб бермасдан очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан кетиб юборган.

Барча телефон аппаратларини арзон нархларда сотиб юбориб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2021 йил 3 майдаги ҳукмига кўра, Б.Саматов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Ҳалқимизда “Букрини гўр тўғирлайди” деган нақл бежиз айтилмаган.

Абдурасул Миножиддинов, Фарғона шаҳар судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!