Фарғонада тез ёрдам ва қўриқлаш бошқармаси машиналари ЙТҲга учради

Фарғонада тез ёрдам ва қўриқлаш бошқармаси машиналари ЙТҲга учради

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги Қўриқлаш бошқармаси тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ автотранспорти ва тез тиббий ёрдам машиналари ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани акс этган суратлар тарқалди. Ҳолатга Миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, тезкор ҳаракатланувчи автотранспорт воситаси Қувасой шаҳар А.Навоий кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида қарама-қарши йўналишда келаётган тез тиббий ёрдам бўлимининг Damas русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олишган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!