Фарғонада доллар билан боғлиқ жиноят фош бўлди

Фарғонада доллар билан боғлиқ жиноят фош бўлди

Фарғонада ўз хонадонида қалбаки пул ишлаб чиқараётган шахснинг фаолиятига чек қўйилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Д.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда у қалбаки пул тайёрлаш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, 100 купюрадаги АҚШ долларлари, 10 минг ва 50 минг сўмлик купюрадаги қалбаки пуллар, 137 дона турли купюралар чоп этилган А-4 форматдаги қирқилмаган қоғозлар, “Epson” русумли рангли принтер ҳамда “Lenovo” русумли ноутбук ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!