Фарғонада чойхона, савдо дўконлари ва бошқа бинолар ёниб кетди

Фарғонада чойхона, савдо дўконлари ва бошқа бинолар ёниб кетди

Жорий йилнинг 13 июль куни соат 00-25 да Фарғона вилояти Ёзёвон тумани, Наврўз МФЙ, Мустақиллик кўчасида жойлашган чойхона, савдо дўконлари, чевархона ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида жаъми 200 кв.м ёнғин содир бўлди. Натижада дўконларнинг ички ва том қисми ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 00:30 да етиб бориб, 00-50 да ўраб олиниб, 02-00 да батамом ўчирилган ҳамда ёнғинга туташ бошқа бинолар сақлаб қолинган. Ёнғин жойига 7 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Ёнғиндан 800 кв.м майдон сақлаб қолинган.

Ёнғинда жабрланганлар ва жарохат олганлар йўқ.

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!