Фарғонада банк ходимаси хизмат вақтида ҳалок бўлди

Фарғонада банк ходимаси хизмат вақтида ҳалок бўлди

Фарғонада банк ходимаси хизмат вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Замон" хабар берди.

Фожиага автофалокат сабаб бўлган. Аниқроғи, жорий йилнинг 8 январь куни соат тахминан 16:55 ларда Тошлоқ тумани Янгийўл МФЙда йўлнинг пиёдалар йўлагида “Cобалт” русумли автомашина ҳайдовчиси Халқ банкининг Тошлоқ филиали кассири Н.Хасановани уриб юборган ва аёл ҳалок бўлган.

Маълумот учун, марҳума 2015 йилдан буён Халқ банкининг Тошлоқ филиалида кассир лавозимида, 2021 йилнинг декабр ойидан Пенсия ва нафақа тўловлари билан ишлаш шўбасида бухгалтер-назоратчи бўлиб ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!