Фарғонада 100 млн.сўм фуқаро фойдасига ундирилди

Фарғонада 100 млн.сўм фуқаро фойдасига ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Я.В.Р фойдасига 83.6 млн. сўм компенсация, маънавий зарар учун 100 млн. сўм ва экспертиза харажати 2.7 млн. сўм, жами 96.3 млн. сўм ундириш ҳакидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор тегишли тартибда огоҳлантирилган. Юборилган сўровномалар натижаларига кўра, қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситалари аниқланиб, тегишли тартибда таъқиқлар ўрнатилган ҳамда қарздорга тегишли бўлган ҳисоб рақамларининг чиқиш қисмига банд солинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 24.03.2024 йилда қарздорлик тўлиқ ундирилган ва ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!