Фарғона шаҳрига ўқишга келган йигит дўппосланди

Фарғона шаҳрига ўқишга келган йигит дўппосланди

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 29 март куни соат 19:00 ларда “Муҳаммадали” исмли шахс ва шериклари Фарғона шаҳрига  Риштон туманидан ўқишга келган 21 ёшли Санжарбек А., билан танишиб, уни Тошлоқ туманидаги ташландиқ жойга алдаб олиб бориб, уни уриб дўппослаб нархи 2 100 000 сўмлик “RedMi Note-8” русумли телефон аппаратини талончилик йўли билан қўлга киритганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган 16 ёшли Муҳаммадамин Т., 14 ёшли Тамир Д., 19 ёшли  Миркомил Қ.,лар содир этганликлари аниқланиб, Муҳаммадамин Т., Санжарбек А., билан танишиб унинг соддалигидан фойдаланиб, қўлидаги қимматбаҳо телефон аппаратини қўлга киритиш мақсадида уйидаги ишларига ёрдам бериб юборишини айтиб, уни қаровсиз далага олиб бориб ушбу жиноятни содир қилганликлари маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Муҳаммадамин Т., Тамир Д., ва Миркомил Қ.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-модаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!