“Фаластиннинг озодлик учун курашини қўллаб-қувватлаймиз” — Эмине Эрдўғон

“Фаластиннинг озодлик учун курашини қўллаб-қувватлаймиз” — Эмине Эрдўғон

Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғон Ғазо халқига бирдамлик билдирди ва Фаластиннинг озодлик учун курашини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Биз бугун Ғазода тупроқни ёстиқ, осмонни кўрпа сифатида ишлатаётган бегуноҳ одамлар билан биргамиз. Фаластиннинг озодлик учун курашини қўллаб-қувватлаймиз. Чунки дунёнинг бирон бир жойида ноҳақ сабабларга кўра бегуноҳ одамлар шафқатсизларча ўлдирилар экан, ҳеч биримиз ҳеч қаерда тўлиқ хавфсиз бўла олмаймиз”, — деди Эмине Эрдўғон.

У Фаластин халқи билан халқаро бирдамлик кунида глобал виждонга мурожаат қилди.

“Биз вақтинчалик сулҳни эмас, балки ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқлар ва қирғинга учраган барча тинч аҳоли учун зудлик билан, доимий ва барқарор тинчликни талаб қиламиз. Шак-шубҳасиз, золимга эмас, зулмга душман бўлганлар, қалбларини кин ва нафратга тўлдирмаган ҳолда раҳм-шафқат ва биродарликни афзал кўрганлар билишлари керакки сиз ёлғиз эмассиз”, — дея таъкидлади у.

Эрдўғоннинг рафиқаси Туркия нима бўлишидан қатъий назар ҳар доим мазлум ва бегуноҳнинг ёнида бўлиши, Ғазога инсонпарварлик ёрдами жўнатиш учун ҳаракат қилишини билдирди.

“Охир оқибат инсоният ғалаба қозонишига ишонаман”, — дея хулоса қилди Эмине Эрдўғон.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!