Факт! Қайси вилоятда қанча одам коронавирусга чалинган?

Факт! Қайси вилоятда қанча одам коронавирусга чалинган?

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда  Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Коронавирус касаллигига чалинганларни вилоятлар кесимида айтиб берса бўлмайдими? Баъзи фуқароларимиз, бизда касаллик чиқмади деб бамайлихотир кўчаларда кезиб юришибди?

❗️Кечаги, 30 март кунги маълумотга кўра, Тошкент шаҳрида 87 та, Фарғона вилоятида 25 та, Наманган вилоятида 10 та, Андижон ва Бухоро вилоятларида 8 тадан, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида 1 тадан бемор коронавирус касаллиги билан даволанмоқда. Вирусология ИТИ даги 52 нафар ва ЭМваЮКИТИ да даволанаётган 36 нафар беморлар республиканинг қарийиб барча ҳудудларидан келган фуқаролардир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!