Франция, Германия ва Буюк Британия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2015 йилги кенг қамровли ҳаракатлар режасида назарда тутилган Теҳронга қарши санкцияларни тиклаш механизмини пайшанба куниёқ фаоллаштириш ниятида.
Бу ҳақда Axios портали хабар бермоқда.
"Евроучлик" етакчилари Эрон йиллар давомида 2015 йилги ядровий келишув бўйича ўз мажбуриятларини очиқдан-очиқ бузмоқда ва вазиятни тўғрилаш учун ҳеч қандай аниқ чоралар кўрмаяпти, деб ҳисоблайди", — Европа дипломати Axiosга механизмни ишга тушириш қарори сабабларини тушунтирди.
Унинг қўшимча қилишича, "механизмнинг ишга туширилиши дипломатиянинг тугашини англатмайди, "Евроучлик" давлатлари БМТ санкциялари кучга киргунга қадар бир неча ҳафта давомида Эрон билан ўзаро ҳамкорликка очиқ қоладилар”.
Механизмни фаоллаштириш жараёнининг ўзи 30 кун давом этади ва европаликлар буни Россия октябрь ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қилгунига қадар якунламоқчи, деб ёзади портал.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.