G7 (G7) мамлакатлари раҳбарлари Шимолий Кореяни тўлиқ ядросизлантиришни амалга оширишга, шунингдек Вашингтон билан мулоқотни қайта бошлашга чақиришди. Бу ҳақда Британиянинг Корнуол графлигида уч кунлик саммит якунида қабул қилинган ҳужжатда айтилади, деб ёзади “ТАСС”.
"Биз Корея ярим оролини тўлиқ ядросизлантиришни ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча тегишли қарорларига мувофиқ, Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) томонидан тасдиқланадиган, ноқонуний равишда оммавий қирғин қуроллари ва баллистик ракеталарни қайтариб бўлмайдиган тарзда тарк этишга чақирамиз", дейилади ҳужжатда.
2018 йилдан бери АҚШ ва КХДР Шимолий Кореяни ядросизлантириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ушбу масала бўйича келишувга эришилган тақдирда республикадан санкцияларни олиб ташлашга тайёрлигини айтганди. Бироқ, 2019 йил октябрь ойида бўлиб ўтган сўнгги музокаралар муваффақиятсиз тугади, бу Пхеньянда эълон қилинган, аммо Штатларда рад этилди. Декабрь ойида КХДР ядросизланиш масаласида Қўшма Штатлар билан қўшимча мулоқотга муҳтож эмасликлари ҳақида хабар берган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.