Миланнинг "Интер" клуби Италия кубоги ярим финалида "Милан"га имкониятни бой бериб қўйди. Чоршанба куни бўлиб ўтган жавоб учрашуви "россонерилар"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қарама-қаршиликнинг умумий натижаси - 4:1. Шу тариқа, "Интер" "катта требль" (мамлакат кубоги, чемпионати ва Чемпионлар лигаси) даъвогарлари қаторидан чиқиб кетди. Бу натижани энди фақат "ПСЖ" ёки "Барселона" уддалаши мумкин.
Чемпионлар лигаси ярим финалида парижликлар Лондоннинг "Арсенал" клуби билан, "кўк-анорранглилар" эса айнан "Интер" билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" Лига 1 чемпионлигини аллақачон қўлга киритган. Франция кубоги финалида Луис Энрике жамоаси "Реймс"га қарши майдонга тушади.
"Барселона" Ла Лигада финишга 5 тур қолганида пешқадамлик қилмоқда ва "Реал"ни 4 очкога ортда қолдирмоқда. 26 апрель куни Ханс-Дитер Флик жамоаси Испания кубоги финалида "Реал" билан ўйнайди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Ҳиндистон Покистон билан муносабатлардаги кескинлашувни хохламайди, аммо агар Исломобод томонидан ҳарбий ҳужум қилинса, жуда қаттиқ жавоб беришини билдирди.
Маълумотларга кўра, у бир неча соат олдин қўлга олинган ва ҳозирда полиция ҳибсхонасида. Қайд этилишича, Лилит Агекянга адвокати ва онаси билан учрашишга рухсат берилмаган.
Расмийлар ислоҳотни 2026 йил 1 январдан бошлашни режалаштирмоқда, гарчи аввалги ҳукумат комиссияси бундай ўзгаришлар маҳкумларнинг реабилитациясига хавф туғдириши ва ҳар йили 7 миллиард Швеция крони (тахминан 650 миллион доллар)гача қўшимча харажатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирса ҳам.
Европа Иттифоқи АҚШ президенти Дональд Трампнинг тариф сиёсатини жавобсиз қолдирмаслик учун АҚШ маҳсулотларига янги бож солиқлари жорий этилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Наманганда адвокат Б.Болтаевга нисбатан ички ишлар ходими томонидан таҳдид ва босим бўлгани ижтимоий тармоқларда муҳокама марказига айланди, деб ёзмоқда инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятидан З.Мирзахмедов.