Европада коронавируснинг энг юқори даражасидан ўтилмаган давлатлар қайсилар? 

Европада коронавируснинг энг юқори даражасидан ўтилмаган давлатлар қайсилар? 

Европа иттифоқининг коронавирус эпидемиясининг энг юқори даражасидан ҳали ўтилмаган 5 та давлати маълум қилинди. Бу ҳақда Европанинг касалликлар олдини олиш ва назорати марказига таяниб Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Марказ директори Андреа Аммоннинг таъкидлашича, Болгарияда ҳамон коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани қайд этилмоқда. Шунингдек, марказ Британия, Польша, Руминия ва Швецияда ҳам охирги 14 кун ичида сезиларли ўзгаришлар бўлаётганини кўрмаган.

Шу билан бирга, Европанинг бошқа давлатларида касалланиш ҳолатлари камаяётгани кузатилмоқда.

“2 май ҳолатига кўра, Европада коронавирус юқишининг бошланғич тўлқини ўзининг чўққисидан ўтди”, деб айтган Аммон.

Аввалроқ Испанияда карантин юмшатилиб, одамлар сайрга чиқа бошлаганди. Мамлакатда турли ёшдагилар учун сайр соатлари тақсимлаб берилди. Мисол учун, катталарга соат 6дан 10гача ва 20дан 23гача сайр қилишга рухсат берилган.

Шунингдек, Италияда 4,5 млн киши ўз ишига қайтаётгани маълум қилинди. Мутахассисларнинг фикрича, карантин чоралари енгиллаштирилиши италияликларнинг вирус билан бирга яшай олишларига жиддий текширув бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!