Европада иссиқ ҳарорат ортидан қор йўғди

Европада иссиқ ҳарорат ортидан қор йўғди

Марказий Европа ва Болқонда 30 даражали иссиқ ҳарорат ортидан қор ёғди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

16 апрелдан бери Австриянинг баъзи ҳудудларида қор ёғмоқда, илгари ҳарорат 30 даража иссиқни қайд этган. Каринтиядаги Пахаттел довони қор билан қопланган. Бир нечта йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган, ҳайдовчиларга сирпанишнинг олдини олиш учун машиналарига махсус шиналар ўрнатиш тавсия қилинган.

Хорватиянинг Загоре шаҳрида ҳам қор ёғиб, Петровско, Хум-на-Сутли, Преграда, Журманец, Радобой ва Есене ҳудудларининг бир қисмини қоплаган.

Икки кунлик иссиқдан кейин Руминияда ҳарорат деярли 20 даражагача пасайди.

“Мамлакат шимоли-ғарбидаги Клуж-Напока шаҳрига ҳақиқий қиш келди. 16 апрель куни термометр 25 даражани кўрсатган бўлса, 17 апрелда аллақачон 4 даража эди”, — дейилади хабарда.

Климатологларнинг фикрича, бундай об-ҳаво контрастлари глобал исиш туфайли кучаймоқда.

“Сайёрамиздаги экотизимлар ва иқлим ҳолати қандай ўзгариб бораётганини амалда кўришингиз мумкин, сиз бунга кўникишингиз керак”, — дейди руминияликлардан бири.

“Ёшлигимда ҳамма нарса бошқача эди, куз, қиш, баҳор ва ёз”, — дейди яна бир маҳаллий аҳоли.

Босния ва Герцеговинанинг тоғли ҳудудлари, шунингдек, мамлакат пойтахти Сараево ҳам қор билан қопланган. Ўз навбатида, илгари бу ердаги ҳарорат деярли 30 даражага етган, бу Болқонда баҳор учун хос ҳарорат эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!