Европада энг кўп қидирилаётган жиноятчи Испанияда қўлга тушди

Европада энг кўп қидирилаётган жиноятчи Испанияда қўлга тушди

Испания миллий полицияси Европада энг кўп қидирилаётган, одам савдоси билан шуғулланган жиноятчини ушлади, дейилади қироллик ҳуқуқ-тартибот идораси тарқатган матбуот хабарномасида.

“Миллий полиция агентлари Дельтебре (Таррагона) шаҳрида Руминия ҳукумати томонидан вояга етмаган болаларни сотиш билан шуғулланишда ҳамда шахсга нисбатан амалга оширилган икки жиноят билан айбланиб қидирувга берилган кимсани ушлашга муваффақ бўлди”, - дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, 2009 йил Руминия уни Европанинг энг кўп қидирилаётган жиноятчилар рўйхатига киритиш учун махсус ордер берган. 15 йил давомида қочоқ Испания шимоли-шарқидаги Дельтебре шаҳрида бошқа ном билан кўчмас мулк агенти сифатида ишлаган.
Айни пайт Руминия ҳукуматига топширилган жиноятчини 10 йиллик қамоқ жазоси кутяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!