ЕИ Кенгаши ва Европарламент Европа Иттифоқи чегараларида паспортдаги муҳр ўрнини босувчи EES тизимини босқичма-босқич ишга туширишга келишиб олди, дея хабар беради Кazinform.
Европа Иттифоқи Кенгаши ва Европарламент Европа Иттифоқи чегарасида паспорт муҳрлари ўрнини босувчи автоматлаштирилган кириш/чиқиш тизимини (EES) босқичма-босқич ишга тушириш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда 19 май, душанба куни ЕИ кенгаши сайтида маълум қилинди.
EESни босқичма-босқич ишга тушириш учун янги қоидалар
Тизимни жорий этиш тўғрисидаги қарор 2017 йилда қабул қилинган ва унинг ишга туширилиши бир неча бор қолдирилди. Якуний муддат 2024 йил эди. Бироқ ўтган йилнинг охирида Европа Комиссияси (ЕК) Германия, Франция ва Нидерландия уни жорий этишга тайёр эмаслиги сабабли EESни ишга туширишни яна кейинга қолдирди. Кейин ЕК тизимни бир марталик эмас, балки босқичма-босқич ишга тушириш учун янги қоидаларни яратишни талаб қилди.
Янги келишув EESни босқичма-босқич жорий этиш учун олти ой вақт беришни таклиф қилади.
— Ушбу ўтиш даври тугагунга қадар аъзо давлатлар саёҳат ҳужжатларига қўлда муҳр қўйишда давом этади, — дейилади матбуот хабаридада.
EES чет эл паспортларидаги штампларни тўлиқ алмаштириши ҳақида аввал хабар берилган эди.
Европа Иттифоқи Кенгаши ва Европа Парламенти ўртасидаги келишув EES дарҳол жорий этилишини англатмайди. Тизимни босқичма-босқич ишга тушириш санаси Европа Комиссияси томонидан белгиланиши керак. Бундан ташқари, 19 май куни эришилган келишув дастлабки ҳисобланади ва у ҳали ҳам Европа Иттифоқи Кенгаши ва Европа Парламенти томонидан тасдиқланиши керак.
Янги тизим навбатларни оширадими?
Рақамли EES тизими Шенген ҳудудига кирувчи ва ундан чиқиб кетаётганлар ҳақидаги маълумотларни, жумладан биометрик маълумотларни: бармоқ излари ва юз тасвирларини автоматик рўйхатга олиш имконини беради. ЕИ маъмурлари учинчи давлат фуқароларининг шахсий маълумотлари ва уларнинг саёҳат тарихига доимий кириш ҳуқуқига эга бўлади ва улар рухсат этилган бўлиш муддатига мос келишини назорат қилишлари мумкин бўлади.
— EES шахсий маълумотларнинг фирибгарлиги ва муддатидан ошиб кетиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради, — дейилади Европа Иттифоқи кенгаши баёнотида.
Аввалроқ ОАВда янги тизим Шенген зонаси чегараларида навбатларни камайтирмайди, аксинча кўпайтиради, деган хавотирлар пайдо бўлган эди. Бу ҳақда Британия расмийлари ҳам гапирган. Янги тартибга солиш лойиҳасида айтилишича, Европа Иттифоқи мамлакатлари "одамлар оқимининг ҳажми жуда узоқ кутиш вақтларига олиб келганда" EESни вақтинча ўчириб қўйиши мумкин.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.