Британиялик Аҳмадободда ҳавога кўтарилгандан сўнг ҳалокатга учраган, аммо парвозни бекор қилган Air India самолёти учун чипта сотиб олди, деди у The Sun нашрига.
"Эссексдаги Саффрон-Уолден шаҳридан бўлган 31 ёшли Оуэн Жексон Ҳиндистонга хизмат сафарида бўлган ва пайшанба куни қайтиб кетиши керак эди", дейилади мақолада.
Эркакнинг ҳамкасблари уни пайшанба куни эмас, шанба куни парвоз қилишга кўндиришди, чунки қўнғироқлар маркази ходимлари дастлаб режалаштирилганидан кўпроқ вақт олиши кутилган эди.
Кейинчалик у ҳалокатга учраган самолёт билан бир хил маршрутга қайта бронь қилинган. Оуэнга тасодифан 11А ўриндиғи ҳам берилди - бу ҳалокатдан омон қолган ягона одам билан бир хил рақам.
Бироқ Филиппнинг 30 ёшли рафиқаси икки соат давомида эрининг ҳалокатда ҳалок бўлган-ўлмаганини билмай ўтирди, чунки у режаларини ўзгартиргани ҳақида унга хабар бермаган.
Аввалроқ, 15 июнь куни Ҳиндистондаги авиаҳалокат қурбонларининг 32 нафарининг шахси ДНК тестлари ёрдамида аниқлангани хабар қилинганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинликларнинг ортиши фонида кун тартибига Эроннинг ядровий объектлари, жумладан, уран кон захираларидаги эҳтимолий ҳалокатларнинг Ўзбекистонга ҳам таъсир бўладими, деган савол қўйилмоқда.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.