Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Россия билан уруш давом этаётган бир шароитда Украинада сайловлар ўтказилишини нотўғри қарор деб ҳисоблашини билдирди.
Бу ҳақда Европа Комиссияси сайтида эълон қилинган маълумотда айтиб ўтилган.
Унинг сўзларига кўра, аксарият Европа давлатлари конституцияларида мамлакат бирор-бир ҳарбий можарога жалб қилинган вақтда сайловлар ўтказишни тақиқловчи бандлар мавжуд. Бу сайловлар мамлакат ичидаги турли сиёсий кучлар ўртасидаги курашни англатиши билан изоҳланади.
«Ташқи ҳужумлар давом этаётган бир пайтда сайловлар ўтказиш имконсиз, чунки душман ташқарида ва барча саъй-ҳаракатлар унга қарши курашга қаратилиши керак. Шу сабабли, менинг фикримча, уруш даврида сайловлар ўтказиш мутлақо тўғри қарор эмас», — дея қўшимча қилди Каллас.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Европа парламенти франциялик аъзоси Рафаэль Глюксмaнн фикрига кўра, Украина Европa Иттифоқидан қарз олмаса, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қулаши мумкин.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.