Европа Иттифоқи жамият ичида қўшинлар ва ҳарбий техниканинг эркин ҳаракатланиши учун бюрократик ва божхона тўсиқларини олиб ташлашни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан "ҳарбий Шенген"ни яратиш устида иш олиб борилмоқда.
Бу ҳақда RMF FM радиостанцияси маълум қилди.
"Европа комиссияси 19 ноябрь куни ЕИнинг ҳарбий ҳаракатчанлиги, яъни ЕИ давлатлари ичида катта ҳажмдаги техника, ходимлар ва ҳарбий юкларнинг самарали ҳаракатланиши тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этади”, — дейилади хабарда.
Ушбу ҳужжат "Уруш ёки йирик инқироз шароитида қўшинлар ва ҳарбий техникани узлуксиз ташишни таъминлаш" учун "Уйғунлаштирилган қоидалар ва тартибларга эга Европа Иттифоқининг ҳарбий ҳаракатланиш зонасини, шунингдек, қуруқликдаги йўлаклар, аеропортлар ва денгиз портлари тармоғини" яратишни назарда тутади.
RMF FM маълумотларига кўра, Европа расмийлари Европадаги кўприклар, автомобиль йўллари ва темир йўллари ҳозирда танклар, аскарлар ва ҳарбий юкларнинг тез ҳаракатланиши учун етарли эмаслигидан хавотирда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.