Европа Иттифоқи (ЕИ) Европа товарларини АҚШга экспорт қилишга чекловлар жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg манбаларга таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, бундай қадам АҚШ билан савдо музокаралари кутилган натижага олиб келмаган тақдирда чеклов чораси сифатида кўрилади.
Экспорт чекловлари мумкин бўлган жавоб сифатида кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, Брюссел Америка товарларига қўшимча божхона тўловларини жорий этиш ва Европа давлатларининг Америка компанияларидан давлат харидларига чекловлар жорий этиш имкониятларини ўрганмоқда.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдо битимини бир қатор давлатлар учун тарифларни оширишни кейинга суришни буюрган 90 кунлик муддат тугагунига қадар туза олишига ишонч билдирган эди.
Трамп 2 апрель куни дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудуди маҳсулотларига импорт божлари жорий этилишини эълон қилди. 10% лик универсал тарифлар 5 апрелдан, индивидуал тарифлар 9 апрелдан кучга кирди. 9 апрель куни Трамп музокаралар олиб боришга тайёрлигини кўрсатган 75 давлатга тарифларни оширишни 90 кунга тўхтатиб туришини маълум қилди. Уларга 10 фоизлик импорт божлари жорий этилади.
Америка етакчиси савдо ҳамкорлари билан тарифлар даражасини муҳокама қилишга очиқ эканини айтди. Бундан ташқари, Вашингтон маъмурияти раҳбари ушбу уч ойлик паузани узайтиришни истисно этмади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.