Европа чемпионати доирасидаги Сербия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин хавф остида қолиши мумкин

Европа чемпионати доирасидаги Сербия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин хавф остида қолиши мумкин

Манбага кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари бошқа мухлислар қатори стадионга кириши мумкин бўлган сербиялик тажовузкор мухлисларнинг хатти-ҳаракатларидан хавотирда. 500 нафар сербиялик мухлислар минглаб Англия мухлислари ичида бўлиши кутилмоқда, бу эса можарони келтириб чиқариши мумкин.

Шу сабабли стадионда фақат алкоголь миқдори паст пиво маҳсулотлари сотилади, икки давлат мухлислари бир-биридан ажратилади ва кенг миқёсли хавфсизлик амалиёти доирасида 1000 дан ортиқ полициячи навбатчилик қилади.

Англия ва Сербия жамоалари Дания ва Словения билан биргаликда C гуруҳидан жой олган. Жамоалар ўртасидаги ўзаро ўйин 16 июнь куни бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!