Евро—2024. Англия Сербияни минимал ҳисобда мағлуб этди, Дания эса Словения билан дуранг ўйнади

Евро—2024. Англия Сербияни минимал ҳисобда мағлуб этди, Дания эса Словения билан дуранг ўйнади

Футбол бўйича Европа Чемпионати C гуруҳининг 1-туридан ўрин олган ўйинлар 16 июнь, якшанба куни бўлиб ўтди.

Англия Сербияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Жуд Беллингем томонидан урилган гол ягоналигича қолди ва инглизларга ғалаба келтирди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Словения ва Дания ўзаро тўқнаш келди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Кристиан Эриксен ҳисобни очди. 77-дақиқада Янжа ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва ўйин дуранг билан якунланди.

Евро—2024

1-тур

16 июнь, якшанба

Сербия – Англия 0:1

Гол: 0:1 – 13 Беллингем.

Сербия: Райкович, Велкович, Миленкович, Павлович, Костич (Младенович, 43), Гудел (Илич, 46), Милинкович-Савич, Лукич (Йович, 61), Живкович (Бирманчевич, 74), Митрович (Тадич, 61), Влаҳович.

Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гехи, Триппьер, Александер-Арнолд (Галлаҳер, 69), Райс, Фоден, Беллингем (Майну, 86), Сака (Боуэн, 76), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Гудел (39), Тадич (75).

Словения – Дания 1:1

Голлар: 0:1 – 17 Эриксен, 1:1 – 77 Янжа.

Словения: Облак, Стоянович (Вербич, 67), Карничник, Дркушич, Биёл, Янжа, Гнезда-Черин, Элшник (Горенс-Станкович, 76), Шпорар (Брекало, 90), Шешко (Куртич, 90), Млакар (Селар, 75).

Дания: Шмейхель, Ба, Вестергор, Кристенсен, Андерсен, Кристиансен (Меле, 78), Эриксен, Ҳёйберг (Нергор, 84), Юлманд (Дилейни, 89), Винд (Долберг, 83), Ҳейлунд (Поулсен, 83).

Огоҳлантиришлар: Юлманд (49), Стоянович (53), Селар (84).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!