Еттидан етмишгача: Мўйноқда эко-пойга ўтказилди

Еттидан етмишгача: Мўйноқда эко-пойга ўтказилди

Кеча, 18 апрель куни “Орол туризми” ҳафталиги доирасида Мўйноқда Aral Sea Eco Race эко-пойгаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экология вазирлиги Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар берди.

Пойгада Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, экофаоллар, Орол денгизи тарихига қизиқувчи сайёҳлардан иборат 200 киши иштирок этди. Энг катта иштирокчининг ёши 70, энг кичик иштирокчи эса 7 ёшда эди.

Эко-пойганинг умумий масофаси 2 км ни ташкил этди. Концепцияга кўра, пойга давомида иштирокчилар 1 км масофага югургандан сўнг дарахт кўчати экишди. Ҳар бир иштирокчи ўзининг шахсий рақамига дарахт экканлик фактини қайд этган ноёб чипга эга бўлган.

Финиш чизиғида ҳар бир иштирокчига табиатни тиклаш лойиҳасидаги иштироки учун рамзий дарахт кўринишидаги медаль берилди. Мусобақа натижаларига кўра, олти нафар энг тезкор эркак ва аёллар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!