Бош оғриғи инсон ҳаёти давомида дуч келадиган оғриқлар орасида энг кўп такрорланадиган эпизодик ҳолатдир. Агар сизда тез-тез бош оғриса, шифокорга мурожаат қилиш лозим, чунки оғриқ турли йўналишдаги касаллик симптоми бўлиб, сурункали ва баъзан хавфли касалликларнинг аломати бўлиши мумкин.
Бош оғриғи сабаблари:
доимий стресс, тушкунлик ҳолати, руҳий ва жисмоний зўриқиш;
уйқуга тўймаслик, чарчоқ;
гормонал бузилишлар. Масалан, ҳомиладорлик ёки менопауза пайтида организмда катта ўзгаришлар содир бўлганда бош оғриғи кузатилади;
кўзлар зўриқиши. Бунга смартфон ва компьютерда узоқ вақт ўтказиш, 3D фильмлар кўриш, нотўғри кўзойнак тақиш киради;
узоқ вақт давомида дори қабул қилиш. Бундай ҳолат даволаш курси тугагач икки ҳафта мобайнида давом этиши мумкин;
бош жароҳати, лат ейиши. Шикастланиш турига қараб оғриқ 2 кундан 8 ҳафтагача давом этиши мумкин.
ортиқча вазн;
мигрен. Бу бош ва орқа миянинг яллиғланиши бўлиб, касаллик кўнгил айниши ва бош айланиши, иситма билан бирга кечади;
Агар оғриқ пешона ва кўз атрофида бўлса, бу гайморит ёки фронтит касалликларидан дарак бериши мумкин.
Бош оғриғида нима қилиш ва қайси шифокорга мурожаат қилиш керак?
Аксарият инсонлар боши оғриганда оғриқ қолдирувчи таблеткалар ичади. Оғриқни қолдириш учун табиий усул ва халқ табобатидан фойдаланиш мумкин. Масалан, пешона қисмига янги узилган карам барги қўйиш, мойчечакли чой ичиш, чаккани лимон ёки лавандали эфир мойи билан уқалаш ёрдам беради.
Оғриқ қолдирувчи дори воситаларидан ҳаддан ортиқ фойдаланиш соғлиққа жиддий хавф солиши мумкин. Оғриқлар тез-тез такрорланса ва кучайиб борса, шифохонага бориш, тиббий текширувдан ўтиш зарур. Шифокор терапевт ёки невролог оғриқ илдизини аниқлашга кўмак беради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.