Бу ҳақда мамлакат бош вазири Кристен Михал маълум қилди, дея хабар беради Bloomberg.
Унинг сўзларига кўра, гап Буюк Британия ва Франция АҚШ билан ҳамкорликда шакллантираётган "тинчлантириш кучлари"да иштирок этиш эҳтимоли ҳақида кетмоқда. Бу кучлар Киев ва Москва ўртасида тинчлик келишуви тузилгандан кейин жойлаштирилиши мумкин.
Михал Эстония қўшинларини фақат парламент маъқуллаганидан кейингина жойлаштириш мумкинлигини таъкидлади ва бўлажак миссия параметрларини муҳокама қилиш ҳали ҳам давом этаётганини таъкидлади.
"Буюк Британия ва Франция Украинада урушдан кейинги тийиб турувчи кучларни яратиш бўйича саъй-ҳаракатларга бошчилик қилмоқда. АҚШ аллақачон ҳар қандай тинчлик келишуви Киев учун хавфсизлик кафолатларини талаб қилишини маълум қилган, аммо тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган," - дея эслатади Bloomberg.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.
Украина расмийларининг "аввал 30 кунлик сулҳ эълон қилиш, кейин музокараларни бошлаш" ҳақидаги баёнотларига қарамай, Москва 15 майда Истанбулда музокаралар ўтказишни устувор деб ҳисоблашда давом этмоқда.