Жорий йил 5 май куни икки нафар вояга етмаган қиз Тошкентдаги Бўрижар каналига тушиб кетгани ва бунга гувоҳ бўлган воқеа жойига яқин ҳудудда яшаб келган Абдуманноп Самиқов дарҳол ёрдамга шошилгани ва иккала қизни қутқариб, бахтга қарши ўзи сувда чўкиб ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов мазкур фожеага эътибор қаратиб, Абдуманноп Самиқовнинг «ҳамиша одамларга яхшилик қиладиган, эл корига ярайдиган ватанпарвар инсон бўлгани»ни эътироф этмоқда.
Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирган ва бугун марҳум Абдуманноп Самиқовни «Жасорат» медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.
Шунингдек, қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган «Бўрижар» спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиев ҳам «Жасорат» медали билан тақдирланган.
«Бу мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ватан қаҳрамонларига ҳурмат кўрсатиш борасидаги эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди. Кучли ва меҳр-оқибатли жамиятда инсонийлик ҳеч қачон унутилмайди», – деб ёзади Шерзод Асадов.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.