Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шараъа сентябрда АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда Syria TV телеканали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, аш-Шараъа БМТ йиғилишида ҳам сўзга чиқади. Бу Сурия президентининг сўнгги 60 йил ичида жаҳон ташкилотидаги илк нутқи бўлади.
Суриянинг муваққат ҳукумати 2024 йил 9 декабрда, Башар Асад режими қулашидан сўнг ташкил этилган эди. Шундан кейин Бош вазир лавозими бекор қилинди ва ҳукуматни Сурия президенти бошқара бошлади.
Апрель ойида Сурия ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбоний Нью Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) қароргоҳи биносида ўз мамлакатининг янги байроғини кўтарди. У бу воқеани “тарихий” деб атади. Дипломатнинг сўзларига кўра, сурияликлар бу қадамни 14 йил давомида кутишган. ТИВ раҳбарининг БМТ қароргоҳига ташрифи Суриянинг юқори мартабали делегацияси 20 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки вакиллари билан учрашувларда иштирок этганидан сўнг амалга оширилди.
Май ойи ўрталарида АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонида аш-Шараъа билан ўтказилган учрашувни шарҳлаб, Суриянинг янги раҳбари “бақувват йигит” ва “кучли ўтмишга эга курашчи” эканини таъкидлади. Шунингдек, Америка раҳбари Сурияга қарши жорий этилган санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди ва буни “унга имконият бериш зарурлиги” билан изоҳлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Франциянинг машҳур Le Monde нашри ёзишича, Ўзбекистондаги “Анорбанк” кузатув кенгаши аъзоси, 48 ёшли Қаҳрамонжон Олимов Париж шаҳрида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.